Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Финляндия Президенти билан учрашди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Финляндия Президенти Александр Стубб Хельсинки шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни бугун қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Финляндия Президенти Александр Стубб Хельсинки шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни бугун қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Хельсинки шаҳрида Финляндия Президенти Александр Стубб Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Финляндия етакчисига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказдик. Дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган ҳамкорлигимиз Ўзбекистон - Финляндия кун тартибининг барча жабҳаларида жадал ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон ва Финляндия ташқи ишлар вазирликлари олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш учун барча имкониятларини ишга солади”.