Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ICESCO бош директори билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун ICESCO бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик жаноблари билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Кенгайиб бораётган ҳамкорлигимиз ҳақида атрофлича фикр алмашдик.
ICESCOнинг истиқболли ташаббусларини, жумладан, 2025 йилда Самарқанд шаҳрини Ислом дунёсининг маданият пойтахти сифатида нишонланишини олқишлаймиз.
Шунингдек, Ўзбекистон Ҳукумати ва ICESCO ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва яқин келажакда самарали лойиҳаларни биргаликда амалга оширишнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган Ҳаракатлар режасини имзоладик".