Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Кобул шаҳрида Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Кобул шаҳрида Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд Жаноби Олийлари билан учрашувдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биродар ва қўшни Афғонистон билан ўзаро муносабатларни янада чуқурлаштиришга интилмоқдамиз.
Учрашувимиз давомида савдо, гуманитар ҳамкорлик ва минтақавий боғлиқликни ривожлантириш, жумладан, "Ўзбекистон - Афғонистон - Покистон" темир йўли бўйича ҳадли битимни муҳокама қилдик. Бу минтақавий интеграция йўлидаги муҳим қадамдир.
Ўзбекистон ҳукумати инфратузилма, логистика, энергетика ва таълим соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр. Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида кўприк вазифасини бажариши лозим, деб ҳисоблаймиз".