Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Лондонда Буюк Британия Жамоатлар палатаси спикери билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Лондонда Буюк Британия Жамоатлар палатаси спикери Линдси Хойл билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Буюк Британия Жамоатлар палатаси спикери Линдси Хойл жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Музокараларимиз Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасидаги алоқаларни, халқларимиз ўртасидаги чуқурлашиб бораётган шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилди.
Савдо, таълим, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ўзаро алмашинувларни жадаллаштириш ҳамда умумий мақсадларни илгари суриш учун зарур бўлган парламентлараро ҳамкорликни фаоллаштириш йўлларини муҳокама қилдик.
Халқлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш жадал давом этаётган ташқи сиёсатимизнинг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда".