Ўзбекистон ташқи ишлар вазири миссияси якунланаётган Тожикистон элчисининг ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги ҳиссасини юқори баҳолади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Тожикистон элчиси Содиқ Имомийни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди, деб хбар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, вазир икки мамлакат ўртасидаги конструктив ҳамкорликни изчил ривожлантиришда элчининг шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилди.
Ўз навбатида, Содиқ Имомий Тожикистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари сифатидаги фаолиятида унга ҳар томонлама кўмак берилгани учун миннатдорлик билдирди.
«Дунё» АА