Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тбилисида Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Тбилисида расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Мариам Квривишвили билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Мариам Квривишвили хоним билан Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик масалаларини атрофлича муҳокама қилдик,
– деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ҳар томонлама тараққиётда сезиларли натижалар кўрсатмоқда. Шубҳасиз, томонлар саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, саноат корхоналари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро маҳсулотларимизни илгари суриш, икки томонлама савдо ва инвестиция оқимларини қўллаб-қувватлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда транспорт алоқаларини яхшилашдан ўзаро манфаатдор".