Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тбилисида Грузия таълим, фан ва ёшлар вазири билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Тбилисида Грузия таълим, фан ва ёшлар вазири Гиви Миканадзе билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Грузия таълим, фан ва ёшлар вазири Гиви Миканадзе жаноблари билан мазмунли учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз давомида таълим соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш, ёшлар билан ишлаш, академик алмашинув дастурларини кенгайтириш ва илмий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича фикр алмашдик.
Шунингдек, университетлар ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида институционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларини кўриб чиқдик.
Ёшлар ва таълим – Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги келажакка йўналтирилган, инновацион ва инсон салоҳиятини оширишга қаратилган муносабатларнинг асосий устунларидан биридир".