Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тошкентда АҚШ Президентининг махсус вакили билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун АҚШ Президентининг глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паоло Замполли билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"АҚШ Президентининг глобал ҳамкорлик бўйича Махсус вакили Паоло Замполли жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биз мамлакатларимиз ўртасида янада мустаҳкам кўприклар қуриш – таълим ва маданиятдан тортиб, инновация ва бизнесгача – ҳақида фикр алмашдик. Халқларимизни янада яқинлаштириш учун катта, ҳали тўлиқ ишга солинмаган салоҳият мавжуд.
Мулоқотларимиз давомида минтақавий ва глобал аҳамиятга эга бир қатор масалаларга ҳам тўхталдик – янада фаровон келажак учун ҳамкорликда ишлаш бўйича умумий қарашларимизни билдирдик".