Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Тожикистон элчисини қабул қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Тожикистон элчиси Насредин Исматуллони қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Насредин Исматулло жаноблари билан учрашув ўтказдик,- деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. - Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг 2025 йилдаги асосий ютуқларини атрофлича таҳлил қилдик, барча соҳаларда ижобий ўзгаришлар кузатилганини таъкидладик.
Келгуси йил учун кун тартибини шакллантиришга, жумладан олий ва юқори даражадаги мулоқотлар учун устувор йўналишларни белгилашга, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратдик”.