Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Беларусь элчиси йил давомида эришилган икки томонлама ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилдилар ва 2026 йилда ўтказиладиган асосий тадбирлар режаси бўйича фикр алмашдилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов кеча Беларусь элчиси Александр Огородников билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар жорий йилда Ўзбекистон–Беларусь муносабатларини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишларнинг натижаларини кўриб чиқдилар.
Икки томонлама ҳамкорликнинг изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Бу эса сиёсий мулоқот фаоллашуви, савдо ҳажмининг барқарор ўсиши, иқтисодиётнинг устувор йўналишларида лойиҳаларнинг амалга оширилиши, парламентлараро алоқаларнинг давом этиши ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларнинг кучайиши орқали намоён бўлмоқда.
Шунингдек, учрашув давомида 2026 йилда ўтказиладиган асосий тадбирлар, жумладан, турли даражадаги ўзаро ташрифлар бўйича фикр алмашилди.