ЎЗБЕКИСТОН ТИВ РАҲБАРИ ЭРОН ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН УЧРАШДИ
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

2018-йилнинг 10-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳани томонидан қабул қилинди.
Суҳбат чоғида Вазир Эрон Президентига учрашув ўтказиш ва Ўзбекистон-Эрон мулоқотининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш имконияти учун миннатдорчилик билдирди ҳамда Ўзбекистон Раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ҳасан Руҳани ва Эрон халқига самимий тилакларини етказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Эрон президентларининг 2017-йил 10-сентабрда Остона шаҳридаги учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи-назаридан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбатда қатор минтақавий муаммолар, хусусан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Афғонистон инқирозини сиёсий ҳал қилиш жараёнини бошлаш учун биргаликдаги халқаро саъй-ҳаракат муҳимлиги қайд этилди.
Эрон раҳбари “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференсия ўтказишга доир Ўзбекистон ташаббусини қўллаб қувватлади.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа сиёсий ва иқтисодий масалалар ҳам муҳокама қилинди.