Ўзбекистон ТИВ раҳбари бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Истанбулда бўлиб ўтган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги сессиясида муваффақиятли иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси 21-22 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида муваффақиятли иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессияси икки томонлама, минтақавий ва глобал масалалар юзасидан фикр алмашиш учун самарали майдон бўлди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Тадбирни юксак даражада ташкил этгани ва самимий меҳмондўстлик учун Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан жанобларига чуқур миннатдорлик билдирамиз.
Ўзбекистон делегацияси ислом дунёсидаги ҳамкорлар билан ўнлаб самарали учрашувлар ва мазмунли мулоқотлар ўтказди. Олдимиздаги долзарб муаммолар юзасидан атрофлича фикр алмашиб, тинчлик, тараққиёт ва фаровонликни таъминлашнинг амалий йўлларини муҳокама қилдик".