Ўзбекистон ТИВ раҳбари Будапештда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Шарқ ва Ғарб ўртасидаги муҳим кўприк — Будапештда Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Петер Сийярто жаноблари ва Венгрияга илиқ меҳмондўстлик учун самимий миннатдорлик билдирамиз.
Будапешт декларацияси бугун келажакка йўналтирилган чуқур ҳамкорлик борасидаги умумий қарашларимизни акс эттирувчи муҳим ҳужжатдир. Умумий фаровонлик йўлида янада жадал иқтисодий ҳамкорликка устувор аҳамият берадиган ягона ёндашув тарафдоримиз".