Ўзбекистон ТИВ раҳбари МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Ҳамдўстлик давлат раҳбарлари саммити олдидан ўтказилган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Арманистон, Беларус, Озарбайжон, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистонлик ҳамкасбларимиз ҳамда МДҲ Бош котиби билан биргаликда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдик ва МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашига тақдим этиш учун ҳужжатлар лойиҳаларини маъқулладик».
«Дунё» АА