Ўзбекистон ТИВ раҳбари ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ташриф билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Тяньжин шаҳрида ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Бугун тарихий Тяньжин шаҳрида ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Хитойнинг муваффақиятли раислигини ва кўрсатилган самимий меҳмондўстликни юксак қадрлаймиз. Бўлажак Давлат раҳбарлари саммитида қабул қилинадиган ШҲТ–2035 Ривожланиш стратегияси, Тяньжин декларацияси ҳамда савдо, транспорт ва хавфсизлик соҳаларидаги амалий ташаббуслар кенг минтақамиз фаровонлиги йўлида хизмат қилишига ишонамиз.
Глобал чақириқлар ортиб бораётган бугунги шароитда ШҲТ оиласидаги бирлик ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Ўзбекистон барча аъзо давлатлар билан тинч, фаровон ва ўзаро боғлиқ келажак сари фаол ҳамкорлик қилишга тайёр".