Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ давлат департаменти делегацияси икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қатъий содиқ эканликларини тасдиқладилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландауни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор жаноблари ва Давлат котибининг биринчи ўринбосари Кристофер Ландау жаноблари билан жуда самимий, кенг қамровли ва сермаҳсул учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Музокараларимиз давомида АҚШ-Ўзбекистон икки томонлама муносабатлардаги мислсиз суръатни — савдо ва инвестициялардан тортиб таълим ҳамда инновацияларгача бўлган барча соҳалардаги юксалишни – алоҳида таъкидладик.
Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ Президентлари ўртасида эришилган барча келишувларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини, шунингдек, яқинлашиб келаётган мулоқотлар кун тартибидаги истиқболли масалаларни батафсил муҳокама қилдик.
Иккала мамлакат ўртасидаги Кенгайтирилган стратегик шерикликни янада ривожлантириш мақсадида барча мавжуд ресурсларни сафарбар этишга келишиб олдик".