Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва минтақавий барқарорликни таъминлаш соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Кобул шаҳрида Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Халифа Сирожиддин Ҳаққоний билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Халифа Сирожиддин Ҳаққоний жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мамлакатларимиз ўртасида хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва минтақавий барқарорликни таъминлаш соҳаларида кенгайиб бораётган ҳамкорликни муҳокама қилдик.
Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни сезиларли даражада яхшилаш ва гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида қайд этдик".