Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Ўмон ташқи ишлар вазири ўринбосари Тошкентдаги музокараларда ўзаро савдо ва инвестиция оқимини оширишга алоҳида эътибор қаратдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ўмон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шайх Халифа бин Али ал-Ҳарисийни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Ўмон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шайх Халифа бин Али ал-Ҳарисий жанобларини қутлашдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-канали. – Музокараларимиз давомида мамлакатларимиз ўртасидаги бўлажак тадбирлар кун тартибини муҳокама қилдик. Ўзбекистон-Ўмон халқларимиз манфаатларига хизмат қила оладиган кенг имкониятларга эга эканлигини таъкидладик.
Учрашув мобайнида ўзаро савдо ҳажмини ошириш, инвестиция оқимини кўпайтириш, халқлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратдик".