Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЮНИCЕФ Ижрочи директори билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИCЕФ) Ижрочи директори Кэтрин Мэри Расселл билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"БМТнинг болалар жамғармаси (ЮНИCЕФ) Ижрочи директори Кэтрин Мэри Расселл хоним билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ҳукумати учун мамлакатимиз ва бутун дунё бўйлаб келажак авлодлар фаровонлиги учун энг яхши шароитларни яратиш устувор вазифа бўлиб қолмоқда.
Бугунги учрашувимизда биз минтақадаги миллионлаб болалар учун ёрқин келажак яратишга қаратилган муҳим лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан кенг фикр алмашдик. ЮНИCЕФ билан яқин ҳамкорликни юқори қадрлаймиз ва Жамғарма фаолиятини тўлиқ қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз".