Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Теҳронда бўлиб ўтган музокаралар чоғида сиёсий мулоқот масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Теҳрон шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Сайид Расул Моҳажер билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниб, сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий алоқалар, шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак қўшма тадбирлар, хусусан, икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.