Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон – Тожикистон: ишонч, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш йўлидаги ўзаро интилиш ва қатъий ирода

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон – Тожикистон: ишонч, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш йўлидаги ўзаро интилиш ва қатъий ирода

Ўзбекистон ва Тожикистон умумий тарих ва маънавий қадриятлар бирлаштириб турадиган, тарихан Буюк ипак йўлининг ўта муҳим бўғини ҳисобланган Марказий Осиёнинг икки давлатидир.

Икки мамлакат халқларининг мустаҳкам дўстлиги, яхши қўшничилиги ва бир-бирлари ўртасидаги ўзаро ҳурматга асосланган кўп асрлик тарихий ва маданий муштараклиги мамлакатларимиз мустақилликни қўлга киритганидан кейинги 30 йил давомида ҳам ўзаро муносабатлар ривожида асосий омил бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Икки томонлама муносабатларнинг асосий тамойиллари 1993 йил 4 январда имзоланган “Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги шартнома ҳамда 2000 йил 15 июндаги “Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома” ҳамда 2018 йил 17 августда имзоланган “Стратегик шериклик тўғрисида”ги шартномада муҳрланган.

Икки қардош давлат етакчиларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар сўнгги йиллар давомида мутлақо янги амалий мазмун билан тўлгани ҳолда стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

Икки давлат раҳбарлари 2018 йил март ва сентябрь, 2019 йил ноябрь ойларида бўлиб ўтган ўзаро ташрифлар, шунингдек, Саудия Арабистони пойтахти – Ар-Риёддаги Араб-мусулмон давлатлари ва АҚШ раҳбарлари саммити (2017 йил, май), Нурсултон шаҳридаги ШҲТ саммити (2017 йил, июнь) Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги беллашувлар бўйича V Осиё ўйинларининг очилиш маросими (2017 йил, сентябрь), Москвадаги МДҲ норасмий саммити (2017 йил, декабрь), Нурсултон шаҳрининг 20 йиллик юбилейи (2018 йил, июль) Пекиндаги “Бир макон, бир йўл» иккинчи форуми (2019 йил, апрель) Ашхободдаги МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши (2019 йил, октябрь) сингари муҳим халқаро тадбирлар доирасида учрашдилар.

Ўзаро давлат ташрифларининг якунлари бўйича сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, таълим, ёшлар сиёсати ва бошқа соҳаларни қамраб олган 54 та ҳужжат имзоланган.

Мамлакатларимиз минтақалари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисидаги битимларга эришилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳамда Тожикистоннинг конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорлиги икки халқнинг узоқ муддатли манфаатларига мос келгани баробарида Марказий Осиёдек кенг қамровли минтақада тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва изчил ривожланишни таъминлашдаги энг муҳим омил ҳисобланади.

Ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш, эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва тўлақонли ҳаётга тадбиқ этилишини таъминлашга интилгани ҳолда мамлакатларимиз парламентлараро алоқаларни, кўп қамровдаги халқаро ҳамкорликни, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни изчил ривожлантирмоқда.

Масалан, Ўзбекистон ва Тожикистон БМТ, Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасида яқин ҳамкорлик қилмоқда ҳамда бир-бирларининг ташаббусларини ўзаро қўллаб-қувватламоқда.

Тожикистон раҳбарияти Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакат салоҳиятини мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиётни ривожлантириш, халқ фаровонлигини ошириш ва мамлакатнинг халқаро обрў-эътиборини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли ўзгаришларни, шунингдек, минтақавий ҳамкорликни фаоллаштириш, жумладан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари мунтазам ўтказилиши бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватламоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Президент Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда, 2018-2028 йилларда “Сув барқарор ривожланиш учун” халқаро ҳаракатлар ўн йиллиги тўғрисидаги ташаббусини олқишламоқда.

Шуни қайд этиш жоизки, минтақадаги барча давлатлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш Марказий Осиё фаровонлигининг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ва Тожикистон сув ресурсларидан самарали ва адолатли фойдаланиш соҳасида минтақавий шерикликни ривожлантиришдан манфаатдор бўлгани баробарида сув-энергетика муаммоларининг ҳал этилишида мавжуд бўлган ва қурилаётган гидроэнергетика иншоотларининг Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятини теран англайди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон томони гидротехника иншоотлари қурилиши бўйича умум эътироф этилган халқаро меъёрлар ва мезонларга риоя этган ҳолда Тожикистондаги гидротехник иншоотларнинг қурилишида иштирок этиш имкониятини ҳар томонлама кўриб чиқишини билдирди. Бу йўналишда ўзаро тўғри тушунишни мустаҳкамлаш ва конструктив ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро мақбул, адолатли ва оқилона ечимларни топишга йўналтирилган очиқ мулоқот йўлга қўйилган.

Мамлакатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳам стратегик аҳамият касб этади. Ўзаро савдода ижобий ўсиш суръати кузатилмоқда – 2020 йил якунлари бўйича унинг ҳажми 500 миллион доллардан ошди, саноат кооперацияларини ривожлантириш, қўшма корхоналар ва савдо уйларини яратиш, ташқи савдо инфратузилмалари ва экспорт-импорт операцияларини қўллаб-қувватлаш механизмларини фаол ривожлантириш ҳамда икки томонлама товар айланмаси номенклатурасини диверсификациялаш учун улкан салоҳият мавжуддир. Ҳозирги пайтда томонлар биргаликда икки томонлама товар айланмаси ҳажмини янги маррага - 2 миллиард долларга етказиш устида иш олиб бормоқда.

5 июнь куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Тожикистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид икки томонлама савдо-иқтисодий, сармоявий ва минтақалараро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, ўзбек ва тожик ишбилармонлар ҳамжамиятини яқинлаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этдилар.

9 июнь куни Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги Бохтар шаҳрида Биринчи Ўзбекистон – Тожикистон минтақалараро форуми иш бошлади. Ушбу анжуман чоғида йирик икки томонлама сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги ҳужжатлар ва савдо битимларининг имзоланиши режалаштирилган.

Икки мамлакат пойтахтларида ўзаро миллий кўргазмалар ва бизнес-форумларнинг муваффақиятли ўтказилаётгани ҳам икки мамлакатнинг иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантиришдан манфаатдорлиги юқори эканидан далолат беради. Бундай тадбирлар ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларнинг кенгайишига ҳамда салмоқли ҳажмдаги савдо битимлари ва шартномаларининг имзоланишига кўмаклашади.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси икки томонлама алоқалардаги масалаларнинг бутун мажмуини ҳал этишнинг самарали механизми вазифасини ўташи баробарида ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини ҳам белгилаб бермоқда.

Икки давлат минтақалари ўртасидаги алоқалар Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга мувофиқ изчил кенгайиб бормоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокида фаолият кўрсатадиган 199 та корхона мавжуд. Уларнинг 107 таси қўшма корхона, 92 таси эса юз фоиз Тожикистон капитали асосида ташкил этилган.

Икки давлат транспорт-коммуникация имкониятлари ва транзит салоҳиятини ҳар томонлама ишга солиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида аҳамият бермоқда. Бу йўналишда янги транзит автомобиль, темир йўл, ҳаво қатнови йўналишлари ишлаб чиқилмоқда. 2017 йил Тошкент ва Душанбе ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатнови очилди. 2018 йил “Ғалаба – Амузанг” йўналишида темир йўл қатнови тикланди. Ҳозирги пайтда коронавирус пандемиясидан кейин тўлақонли халқаро автобус қатновини қайта йўлга қўйиш устида биргаликда ишлар олиб борилмоқда.

Икки мамлакат шаҳарлари ўртасида аввалги автомобиль, темир йўл ва авиақатновларни тиклаш ва янгиларини очиш Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида нафақат савдо-иқтисодий, балки маданий-гуманитар алоқаларнинг ҳам фаоллашувига кўмаклашдики, улар ҳар икки мамлакат учун устувор аҳамиятга эгадир.

Шубҳа йўқки, қон-қардошлик ришталари билан боғланиб кетган халқлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар давлатлараро муносабатларни мустаҳкам ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланади.

Бугунги кунда икки мамлакат илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ўртасида яқин алмашувлар йўлга қўйилган, турли қўшма тадбирлар – маданият ва кино кунлари ўтказилмоқда, халқаро маданий тадбирларда тожик ва ўзбек жамоалари, илмий конференция ва семинарларда икки мамлакатнинг олимлари иштирок этмоқда.

2020 йил сентябрь ойида Сўғд вилоятининг Спитамен туманида Ўзбекистон томонидан қурилган 630 ўринли умумтаълим ўрта мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг 240 дан зиёд мактабида эса таълим тожик тилида олиб борилади. Бу мамлакатимизда истиқомат қиладиган тожик миллатига мансуб бўлган 1,6 миллион нафарга яқин Ўзбекистон фуқаросининг она тилини, маданияти, анъана ва урф-одатлари асраш ва ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш мақсадида йўлга қўйилган. Бунга даъват этилган икки мамлакатдаги миллий маданий марказлар фаолияти ҳам ушбу эзгу ишга кўмаклашмоқдаки, уларнинг самарали фаолияти учун барча қулай шароитлар яратилган.

Тожикистонда ўзбек тилини, Ўзбекистонда тожик тилини ўрганиш ва ўқитишни такомиллаштириш, тожик ва ўзбек тилларидаги таълим асосида умумтаълим ўқув муассасалари тармоғини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилмоқда.

Самарқандда тожик мумтоз адабиётининг буюк вакили Абдураҳмон Жомий ҳайкалининг ўрнатилгани, Садриддин Айний музейи реконструкция қилингани ҳамда Душанбеда Алишер Навоий хиёбони барпо этилгани, ўзбек халқининг буюк шоири ва мутафаккири ҳайкали ўрнатилгани икки халқ тарихий ва маданий умумийлигининг рамзи бўлди.

Бугунги кунда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари фаолияти, шунингдек, икки давлат фуқаролари визасиз ўзаро борди-келдиларининг қайта йўлга қўйилгани халқларимиз ўртасидаги қардошлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига кўмаклашмоқда.

Жаҳон тамаддунининг энг кўҳна бешикларидан бири - Марказий Осиё минтақасининг бундан кейинги тақдири ўрта аср илм-фанимиз ва маънавиятимиз шуҳратини қайта тиклаш мақсадидаги тўғридан-тўғри самарали ҳамкорликка боғлиқ эканига Тошкент ва Душанбенинг ишончи комилдир.

Шубҳа йўқки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи давлатлараро ҳамкорлик салоҳиятини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади, анъанавий дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик муносабатларини янада ва ҳар томонлама ривожлантиришга ҳамда мустаҳкамлашга хизмат қилади, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга кўмаклашади.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: “Ўзбек ва тожик халқлари бир дарахтнинг иккита шохига, битта дарёнинг иккита ирмоғига ўхшайди. Бизнинг муқаддас динимиз, еримиз ва сувимиз бир. Қувончу ташвишларимиз, тақдиримиз муштарак. Аждодларимизнинг эзгу анъаналарини давом эттириб, халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлашимиз ва асраб-авайлашимиз керак».

/“Дунё” АА/.