Ўзбекистон ва Қатар етакчилари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон-Қатар стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти Қатар Амирининг Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.
Кейинги пайтларда жадал тус олган икки томонлама мулоқот ва алмашинувлар самарали бўлаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестиция кўрсаткичлари фаол ўсмоқда, саноат кооперация ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар техник жиҳатдан тайёрланмоқда ва амалга оширилмоқда.
Шу маънода, бўлажак юқори даражадаги тадбирлар, шу жумладан ташқи ишлар вазирлари раислигидаги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг биринчи учрашуви, Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари ва бизнес форуми натижадор бўлишига муҳим эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Ўзбекистон ва Қатар етакчилари олий даражадаги тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат