Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали ҳамкорликнинг янги саҳифасини очмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали ҳамкорликнинг янги саҳифасини очмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 5 июнь куни Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад бин Халифа Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Бу Қатар раҳбарининг Ўзбекистонга илк бор ташрифи, шу боис ушбу саммит ҳақли равишда Ўзбекистон-Қатар муносабатларида тарихий босқичга айланади ва, албатта, уларнинг янада ривожланишида муҳим рол ўйнайди.
Қатар Давлати Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини 1991 йил 30 декабрда тан олган. Ўзбекистон ва Қатар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма баённома 1997 йил 27 ноябрда имзоланган.
2010 йил 23-24 ноябрь кунлари Қатарга бўлиб ўтган олий даражадаги расмий ташриф, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ўртасидаги 2022 йил 5 февралда Пекинда ўказилган қишки Олимпия ўйинлари ва 2022 йил 13 октябрда Остона шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммити очилиш маросими доирасидаги учрашув ва музокаралар сиёсий мулоқотни янада ривожлантиришга асос бўлди.
Бугунги кунга қадар икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси 12 та ҳужжатдан иборат.
Икки давлат ўртасидаги мулоқот юқори, эксперт ва бошқа даражаларда, халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доираларида изчил ривожланиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 14-15 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида Қатарнинг ушбу ташкилотга мулоқот бўйича ҳамкор сифатида қўшилиши тўғрисида битим имзоланган эди.
Шу билан бирга, икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида делегациялар алмашинуви, сиёсий маслаҳатлашувлар ва музокаралар асосида алоқалар йўлга қўйилган.
2021 йилнинг 9-10 июнь кунлари Қатар Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди, уни давлатимиз раҳбари қабул қилди.
Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон Ал-Мураихи бошчилигидаги ушбу мамлакат делегацияси 2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияда иштирок этди.
Ўзбекистон парламент делегациялари муҳим халқаро тадбирларда, жумладан, Парламентлараро иттифоқнинг 140-сессияси, БМТнинг энг кам ривожланган мамлакатлар бўйича 5-конференцияси (НРС-5) ва бошқа йирик анжуманларда иштирок этиш учун бир неча бор Қатарга ташриф буюрди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, икки давлат халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирининг конструктив ташаббуслари ва номзодларини фаол қўллаб-қувватлаб келаётир. Жумладан, Қатар Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган БМТнинг қатор резолюциялари, хусусан, БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» (2018 йил декабрь), «Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисида»ги (2022 йил июль), «Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги (2022 йил декабрь), шунингдек, ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг «Тошкент декларациясини амалга ошириш бўйича кейинги тадбирлар ва ёш болалар тарбияси ва таълимини ўзгартириш чораларини кўриш бўйича мажбуриятлар тўғрисида»ги (2023 йил май) ва бошқа резолюцияларга ҳаммуаллифлик қилди.
Қатар Ўзбекистоннинг Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини ҳам қўллаб-қувватлайди. Мамлакатимиз, ўз навбатида, Қатарнинг Афғонистон халқига фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги ҳаракатларини тўлиқ эътироф этади.
2018 йил март ойида Қатар ташқи ишлар вазирининг терроризмга қарши кураш ва можароларга воситачилик қилиш бўйича махсус вакили Мутлақ бин Мажид аль-Қаҳтаний Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда қатнашди.
2018 йил июнь, 2019 йил март, 2020 йил февраль ва 2021 йил апрель ойларида ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилиш учун Қатарда бўлди. Ташрифлар доирасида Қатар Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний билан учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан қабул қилинди.
Мулоқотлар давомида қайд этилганидек, савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик мамлакатлар учун мавжуд имкониятларга мос келмайди. Жумладан, 2023 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,8 миллион долларни ташкил этди. 2022 йилда бу кўрсаткич қарийб 5 миллион долларга тенг бўлган.
Бироқ мамлакатимиз Қатарни Яқин Шарқдаги истиқболли иқтисодий ҳамкор деб билади. Ўзбекистон ҳам, Қатар ҳам бу борада ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳиятга эга ва жорий муносабатларни фаоллаштириш икки давлатнинг бугунги кун тартибидан ўрин олган.
Шу йилнинг май ойида пойтахтимизда ўтказилган Иккинчи Тошкент халқаро инвестициявий форумида иштирок этиш учун Қатарнинг бир қатор вазирлик ва етакчи компаниялари раҳбарлари Ўзбекистонга келди. Форум давомида инвестиция, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Қатар савдо ва саноат вазирининг ўринбосари Султон ал-Хотир ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижалари ҳам икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривжлантиришга қизиқиш жуда юқори эканлигини тасдиқлади.

Ўзбекистон-Қатар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида томонлар икки давлатнинг тегишли идоралари раҳбарларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар. Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сармоявий ва банк-молия соҳалари, транспорт ва логистика, савдо, энергетика, шунингдек, туризм, жумладан, зиёрат туризмидир.
Жорий йилнинг иккинчи ярмида Доҳа шаҳрида Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 1-мажлиси, шунингдек, Ўзбекистон-Қатар Ишбилармонлар кенгашининг 1-йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Эришилган келишувлардан келиб чиқиб, савдо-иқтисодий алоқаларнинг фаоллашиши маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга ижобий таъсир кўрсатади, деб айтиш мантиқан тўғри бўлади. Шубҳасиз, икки давлатнинг тарихи, маданияти ва диний муштараклиги, бой маънавий мероси маданиятлараро мулоқотни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Коронавирус пандемияси даврида Қатарнинг «Жасим ва Ҳамад бин Жасим хайрия жамғармаси» «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига 200 минг доллар, Қатар хайрия жамғармаси эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига 200 минг доллар ажратди.
2021 йилнинг 1 мартидан Қатар фуқароларига Ўзбекистонга кириш учун 10 кунлик визасиз режимнинг жорий этилиши, шунингдек, 2021 йил июнь ойида имзоланган мамлакатларимиз ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг имкониятлар очмоқда. Ўзбекистонда Қатардан юртимиздаги тарихий обидаларни зиёрат қилиш истагида бўлган сайёҳларни ҳам, зиёрат туризми мақсадида ҳам қабул қилиш учун барча шароит ва имкониятлар яратилган.
Спорт соҳасидаги ҳамкорлик ҳам изчил ривожланмоқда. 2017 йилда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қатар футбол ассоциацияси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
Маданият ва санъат соҳасида алмашинув йўлга қўйилмоқда. Масалан, Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси ва «КАТАРА» жамғармаси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди. 2022 йил сентябрь-октябрь ойларида Қатар пойтахтида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Унинг доирасида Ўзбекистон Давлат симфоник оркестри концертлари, халқ амалий санъати кўргазмаси ташкил этилди. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Қатар Миллий кутубхонаси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Юқоридагиларни сарҳисоб қилар эканмиз, ишонч билан айтишимиз мумкинки, Самаркандда бўлиб ўтаган икки томонлама муносабатлар тарихидаги биринчи Ўзбекистон-Қатор олий даражадаги саммити ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаш, уни кўп қиррали ва динамик тусга киришини таъминлаш, шунингдек, фаол, конструктив ва ўзаро манфаатли мулоқот учун муҳим сиёсий қадам бўлади.