Ўзбекистон ва Қирғизистон халқаро парламент тузилмалари доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева кеча Олий Мажлис ва Жогорку Кенеш ўртасида ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси ўринбосари Нурланбек Азигалиев бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда парламентлараро ҳамкорликнинг долзарб масалалари, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва уни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Парламентлараро ҳамкорлик икки дўст давлат ўртасидаги барқарор сиёсий мулоқотнинг энг муҳим жиҳатларидан бири экани таъкидланди.
Томонлар олий даражадаги ўзаро ташрифлар ҳамда халқаро парламент форумлари доирасида кенгайиб бораётган икки томонлама алоқаларнинг изчил суръатини мамнуният билан қайд этди.
Парламентлараро комиссия йиғилишларини ҳудудларда ўтказишнинг ижобий амалиётига алоҳида эътибор қаратилди. Томонларнинг фикрича, бу ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва жойлардаги ўзига хосликларни ҳисобга олиш имконини беради. Комиссия парламент аъзолари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот учун самарали майдон бўлиши ҳамда икки томонлама кун тартибини аниқ ташаббуслар билан бойитиши муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, мулоқот чоғида Парламентлараро комиссия фаолияти доирасида Самарқандда ўтказилган биринчи Ўзбекистон-Қирғизистон туризм форуми икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришда навбатдаги қадам экани, ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасида туризм ва маданий алмашинув соҳасида муҳим воқеа бўлгани қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш, халқаро парламент тузилмалари доирасида ҳамкорликни кенгайтириш, дўстлик, яхши қўшничилик ва минтақанинг барқарор ривожланишини мустаҳкамлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдор эканлигини тасдиқлади.