Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар кун тартибини муҳокама қилдилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида. - Суҳбат давомида бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар кун тартиби юзасидан фикр алмашдик, муносабатларимизнинг жорий ҳолатини муҳокама қилдик ҳамда Ўзбекистон-Қирғизистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича аниқ қадамларни белгилаб олдик.
Ҳамкорликни конструктив ва келажакка йўналтирилган руҳда ривожлантиришга бўлган умумий садоқатимизни яна бир бор тасдиқладик”.