Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда бугун Тошкент шаҳридаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, Шайх Хованди Тоҳур XIV асрда яшаган олим ва сўфий, Аҳмад Яссавий таълимотининг давомчиси бўлган. Инсонларни илм-маърифатга, етакчиларни тинчлик-аҳилликка чорлаган валий зот сифатида халқ хотирасида қолган.
Шайх мақбараси атрофи азиз қадамжога айланган. Хусусан, XVII асрда бу ерга Тўлабий дафн этилган. Қалдирғочбий деб ҳам аталадиган бу инсон қозоқ элининг бош қозиларидан ҳамда "Жети Жарғи" қонунлар тўпламининг тузувчиларидан бири бўлган.
Ёнма-ён жойлашган бу мақбаралар ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан бирга яшагани, қардошу ҳамфикр бўлганининг яна бир далолатидир.
Қозоғистон раҳбари мақбаралар тарихи билан танишди, ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев қардош халқларимизнинг умумий тарихий-маданий меросини асраб-авайлашга қаратилаётган эътибор учун Ўзбекистон Президенти ва халқига миннатдорлик билдирди.
«Дунё» АА