Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Қозоғистон Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Қозоғистон Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу жаноблари билан телефон орқали самарали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Минтақавий барқарорлик, иқтисодий ҳамкорлик ва маданий алоқаларни ривожлантиришга бўлган умумий интилишларимиз асосида Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилдик.
Мамлакатларимиз ҳар бир соҳада ҳеч қандай истисносиз ўзаро мақсадларга эришиш йўлида яқиндан ҳамкорлик қилишда давом этмоқда".