Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва АҚШ: одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари диққат марказда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва АҚШ: одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари диққат марказда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэль Розенблюм билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда шерикликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек, мулоқотда икки мамлакат Президентларининг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилгани таъкидланди.

Элчи жаноблари мажбурий меҳнат ва одам савдосига қарши курашиш борасида Ўзбекистонда кўрилаётган улкан ва самарали ишларни мамнуният билан эътироф этди. АҚШ томони мамлакатимизнинг мажбурий меҳнатга қарши курашдаги ютуқларига урғу бериб, Ўзбекистоннинг бу муаммони ҳал этишга қаратган салмоқли саъй-ҳаракатлари минтақа учун янги стандартларни белгилаб беришини ва бу тажриба бошқалар учун намуна эканини таъкидлади. Даниэль Розенблюм АҚШ Давлат департаментининг бу соҳадаги вазиятни янада яхшилашга доир тавсияларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон томонидан кўрилган тезкор чораларни қўллаб-қувватлади.

Элчи жаноблари Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Норбоева раҳбарлигидаги Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг фаолиятини юқори баҳолади. Шунингдек, элчи “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги Қонуни жаҳон стандартларига тўлиқ мос келишига ва унда меҳнат қилишга мажбурлаганлик учун жиноий жазо назарда тутилганига эътибор қаратди.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш, ушбу жараёнга тегишли тузилмалар ва фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш масалалари муҳокама этилди.

Бу йўналишдаги ҳамкорлик доирасини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. АҚШ элчиси бундай турдаги жиноятларга алоқадор шахсларни суд орқали таъқиб қилиш масалаларида АҚШ Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан тажриба алмашишга тайёр эканини билдирди.

Мулоқот иштирокчилари Ўзбекистон фуқароларининг бу масалалардаги ҳуқуқий онги ошганини, бу эса тегишли соҳада кенг кўламли ишлар натижаси бўлганини қайд этди. Парламент назорати кучайтирилгани, ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг жавобгарлиги оширилгани таъкидланди.

Бундан ташқари, томонлар гендер тенглик бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш, парламентлар ўртасида ўзаро ташрифлар алмашиш, икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган форумлар ва семинарлар ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқди.

«Дунё» АА