Ўзбекистон ва АҚШ Президентлари икки томонлама стратегик шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилганини олқишладилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Оқ уйнинг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.
Сўнг Овал хонада етакчилар музокара ўтказдилар. Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.
Жорий йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, шу жумладан, "С5+1" форматида Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Давлатимиз раҳбари Дональд Трампни ички ва ташқи сиёсатдаги юксак муваффақиятлари билан самимий табриклади. Унинг ўткир халқаро ва минтақавий можароларни тинч йўл билан ҳал этиш борасида қўшаётган шахсий ҳиссаси ва саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.
Президент Дональд Трамп шу кунларда Ўзбекистон етакчиси АҚШ ҳукумати вакиллари, йирик компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашув ва музокаралар ўтказганини олқишлади.
Етакчилар қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг институционал механизмларини яратиш ва такомиллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.
Учрашув якунида давлатимиз раҳбари АҚШ етакчисини ўзи учун қулай муддатда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.