Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида турли соҳаларга оид 47 ҳужжат амал қилмоқда

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 26 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "Sharq taronalari" xalqaro festivali "Sharq taronalari" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида турли соҳаларга оид 47 ҳужжат амал қилмоқда

Бугун, 25 март куни Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси матбуот марказида ташкил этилган анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмалжон Умирзоқов Ўзбекистон – Афғонистон муносабатларининг шартномавий-ҳуқуқий асослари ҳақида тўхталиб ўтди.

Мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган 1992 йилдан буён турли соҳаларга оид 47 ҳужжат имзоланган. Шундан 3 таси давлатлараро, 14 таси ҳукуматлараро ҳужжатдир. Мунтазам ташкил этиб келинаётган турли даражадаги учрашувлар чоғида 20 га яқин шартнома ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинган.

Ўзбекистон ҳар доим қўшни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш тарафдори бўлиб келган. Имзоланган ҳужжатлардан 17 таси сиёсий ва хавфсизлик масалаларига тааллуқли экани ҳам буни тасдиқлайди. 15 ҳужжат транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, 12 шартнома савдо-иқтисодий ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадларини кўзда тутади. Бундан ташқари, идоралараро тусдаги 8 ҳужжат амал қилиб келмоқда. Улар мамлакатларимизнинг фаол алоқаларини таъминлашга қаратилган.

Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги муносабатларда ижтимоий, маданий-гуманитар соҳалар устувор аҳамият касб этади. Ўтган йили Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Афғонистоннинг Жамоат соғлиғини сақлаш вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзолангани, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Афғонистон Олий таълим вазирлиги ўртасида тузилган келишувлар таълим, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини ташкил қилмоқда.

Мамлакатларимиз ўзаро муносабатларини ҳар томонлама тараққий эттиришда ва эришилган келишувларни ўз вақтида, изчил амалга оширишда 2017 йил бошида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича тузилган "Йўл харитаси" муҳим ўрин тутмоқда, деб таъкидлади у.

www.uza.uz