Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Эрон ташқи ишлар вазири Саид Аббос Аракчи билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Эрон ташқи ишлар вазири Саид Аббос Аракчи билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Аракчи билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Сўнгги воқеалар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этиб, жабрланган оилаларга ҳамдардлигимизни билдирдик.
Ҳамкасбим билан минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлиги қайд этдик.
Барча келишмовчилик ва низолар фақат тинч йўл билан – мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этилиши лозимлиги ҳақидаги қатъий ва изчил позициямизни яна бир бор таъкидладик”.