ЎЗБЕКИСТОН ВА ЕВРОПА ИТТИФОҚИ ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ ТОШКЕНТДА МУҲОКАМА ҚИЛИНАДИ
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йилнинг 14 март куни Тошкентда “Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик: келажакка назар” мавзуидаги давра суҳбати ташкил этилади.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги янги Стратегиясининг ишлаб чиқилиши доирасида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари ва устувор йўналишларини муҳокама қилишдан иборат.
Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Европа Иттифоқи делегацияси ва Фридрих Эберт номидаги фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Давра суҳбати доирасида иштирокчилар очиқ мулоқот ва мунозаралар тарзида Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи муҳим институтлари билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қаратилган янги ғоялар ва таклифларни муҳокама қилишади.
UzA