Ўзбекистон ва Франция парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиради
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон элчиси Нодир Ганиев Франция Сенатининг Ташқи ишлар, мудофаа ва Европа ишлари комиссияси аъзоси, сенатор Валери Бойе бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон элчиси Нодир Ганиев Франция Сенатининг Ташқи ишлар, мудофаа ва Европа ишлари комиссияси аъзоси, сенатор Валери Бойе бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот давомида француз томони икки давлат ўртасидаги парламентлараро алоқаларнинг бугунги ҳолатини юқори баҳолади.
Хусусан, “Франция – Марказий Осиё” дўстлик гуруҳларининг самарали фаолияти ҳамда турли даражадаги мунтазам мулоқотлар икки давлат ўртасидаги парламент дипломатиясини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшаётгани алоҳида таъкидланди.
Учрашувда парламентлараро мулоқотни янада фаоллаштириш ва амалий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Шунингдек, музокараларнинг муҳим қисми жорий йилнинг апрель ойида Франция Сенати делегациясининг Ўзбекистонга режалаштирилган ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланди.
Томонлар мазкур ташриф икки томонлама муносабатларни янги мазмун билан бойитишига ҳамда қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашинувини кучайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги стратегик шерикликни парламентлар даражасида қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришилди.