Ўзбекистон ва Франция Президентлари мамлакатимизнинг бой моддий маданияти кўргазмаси билан танишдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эманнуэль Макрон рафиқалари билан биргаликда кеча Париждаги Араб дунёси институтига ташриф буюрдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, бугунги кунда бу ерда институт ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» номли кўргазма ташкил этилган. Унда Ўзбекистоннинг XIX аср охири – XX аср бошларига оид бой моддий маданияти тақдим этилган.
Ўзбекистоннинг 9 та энг йирик музейларидан 300 дан ортиқ экспонат жорий йилнинг 23 ноябрь кунидан 2023 йил 4 июнь кунига қадар илк бор Францияда кенг халқаро жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади.
Кўргазмадан Нукус, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент музейларидан келтирилган тўқимачилик буюмлари, либос ва пойабзаллар, бош кийим тўпламлари, шунингдек, Туркистон авангарди йўналишига мансуб 24 та мўйқалам асари ўрин олган. Тайёргарлик доирасида 89 та заргарлик буюмлари реставрация қилинди.
Президентлар учун кўргазма бўйлаб экскурсия ўтказилди, экспонатлар тўғрисида батафсил сўзлаб берилди.
Ҳунарманд аждодларимизнинг юксак ижодий тафаккури ва маҳоратидан далолат берувчи ушбу буюмларнинг ранг-баранглиги ва нафосати Франция томонида ҳайрат уйғотди.
Шу билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Францияга расмий ташрифи якунланди. Президент Эммануэль Макрон ва рафиқаси давлатимиз раҳбари ва рафиқаси билан самимий хайрлашди.
«Дунё» АА