Ўзбекистон ва Германия парламентлараро алоқалари изчил ривожланмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германия Бундестаги (парламент қуйи палатаси) Ҳуқуқ ва истеъмолчилар ҳимояси қўмитаси раиси, депутат Карстен Мюллер билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот чоғида сиёсатчи жорий йилнинг 6-9 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясидаги иштирокини мамнунлик билан ёдга олди.
– Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўлами ислоҳотлар ва ўзгаришларни юксак баҳолайман, – деди Бундестаг қўмитаси раиси Карстен Мюллер. – Жумладан, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга янги имкониятлар ва қулай шароитлар яратиш ҳамда уларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар алоҳида эътирофга лойиқ.
Шунингдек, суҳбат давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасида парламентлараро алоқалар изчил ривожланиб бораётганлиги, мазкур жараёнда дўстлик гуруҳлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда иқтисодий, сиёсий, маданий ва ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.