Ўзбекистон ва Германия Президентлари телефон орқали мулоқот чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизматининг маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутлаб, самимий истакларини изҳор этдилар.
Ушбу тарихий даврда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш борасида биргаликда катта ишлар амалга оширилгани, ўзаро ишонч ва шериклик учун мустаҳкам пойдевор яратилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Етакчилар Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини ҳам муҳокама қилдилар, турли даражаларда мунтазам сиёсий мулоқот ва фаол алоқаларни давом эттириш муҳим эканини таъкидладилар.
Германиянинг етакчи компания ва банклари билан савдо, инвестициялар, юқори технологиялар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Молиявий-техник кўмакни ҳамда маданий-гуманитар алмашувларни, энг аввало, Ўзбекистонда немис тилини чуқурлаштирилган ўқитиш соҳасида кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Президентлар халқаро кун тартибининг долзарб масалалари, шу жумладан, Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар. Вазиятнинг янада кескин тус олишига йўл қўймаслик ва можарони тез фурсатда тартибга солиш учун сиёсий-дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Телефон мулоқоти ҳар доимгидек ўзаро ишонч руҳида ва дўстона муҳитда ўтди.
«Дунё» АА