Ўзбекистон ва Гурзия ташқи ишлар вазирлари Самарқандда ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Самарқанд шаҳрида Грузия ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"ЮНЕСКО Бош конференциясида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрган Грузия ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили хоним билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Икки томонлама ҳамкорлигимизнинг турли йўналишларини қамраб олган самарали ва мазмунли музокаралар олиб бордик.
Мулоқотимизда минтақалараро транспорт боғлиқлигини кучайтириш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, маданият ва ўзаро манфаатли бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик".