Ўзбекистон ва Хитой эксперт доиралари вакиллари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси "Тинч-тотув яшашнинг беш тамойили" қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган конференцияда иштирок этиш учун Пекин шаҳрида бўлиб турибди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Ташриф давомида Хитойнинг етакчи таҳлилий марказлари раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.
Ўзбекистон делегациясини Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти (РШЕМОИ) директори ўринбосари Цзинь Чжэ қабул қилди.
СМТИ ва РШЕМОИ ўртасида 2000 йилдан буён фаол ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. 2019 йилда институтлар ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Томонлар ШҲТ ва Марказий Осиё-ХХР формати доирасида мунтазам равишда қўшма эксперт учрашувлари ва йиллик тадбирларни ўтказиб туради.
Ташриф давомида Хитой халқаро муаммолар академияси (ХХМА) президенти Чэнь Бо билан ҳам музокаралар бўлиб ўтди.
ХХМА Хитой Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги халқаро сиёсат ва жаҳон иқтисодиёти муаммоларини ўрганувчи етакчи таҳлилий тузилмалардан биридир. Институт хавфсизлик, сиёсат ва иқтисодиётга оид таҳлилий ҳужжатларни тайёрлайди.
Европа ва Осиё ижтимоий тараққиёт институти (ЕОИТИ) раҳбари Ли Юньцюан билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.
ЕОИТИ Хитойнинг етакчи халқаро тадқиқот институтларидан бири бўлиб, 1989 йилда ташкил этилган. Институт Евросиё минтақасидаги замонавий муаммоларни ўрганади. Институт бевосита Хитой Давлат Кенгашига бўйсунади.
Хитойлик экспертлар билан суҳбат чоғида Ўзбекистон-Хитой муносабатларини ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги олий даражадаги қизғин сиёсий мулоқот, дўстона ва махфий мулоқотлар алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга яқинда амалга оширган давлат ташрифи юксак самаралар бергани, бунинг натижасида муносабатлар янги даврда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида таъкидланди.
Қўшма лойиҳалар юзасидан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича шартнома имзоланганининг муҳимлиги қайд этилди. Хитойлик экспертларнинг фикрича, мазкур транспорт йўлагининг амалий амалга оширилиши икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади, шунингдек, минтақадаги барча мамлакатлар иқтисодиётининг ривожланишига мультипликатив самара беради.
Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистон-Хитой эксперт мулоқотига алоҳида эътибор қаратдилар. Ўтган 7 йил давомида 40 дан ортиқ қўшма тадбирлар ва 50 дан ортиқ учрашувлар ўтказилгани таъкидланди.
Томонлар шу йилнинг 4-5 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ШҲТ форумининг XIX йиғилиши ва "Марказий Осиё – Хитой" IV форумининг муваффақиятли ўтказилганини мамнуният билан қайд этдилар. Икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари бўйича мунтазам мулоқот ва фикр алмашиш кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам бераётгани айтиб ўтилди.
Музокаралар доирасида суҳбатдошлар томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.