Ўзбекистон ва Иордания минтақавий барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш йўлида ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суриш ва умумий мақсадларга эришишга содиқлигини тасдиқлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Иордания Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Иордания Бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бўлажак тадбирлар кун тартиби эътибор марказимизда бўлди. Ўзбекистон-Иордания икки томонлама муносабатларимизни чуқурлаштиришга урғу бериб, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, туризмни ривожлантириш ва мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашнинг янги имкониятларини кўриб чиқдик.
Ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суриш ҳамда минтақавий барқарорлик ва фаровонлик йўлидаги умумий интилишларимизни яна бир бор тасдиқладик".