Ўзбекистон ва Италия етакчилари Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Самарқанд шаҳрида бугун бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Бош вазири Жоржа Мелони Стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, улар ҳузурида ташриф доирасида имзоланган, жумладан:
инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида;
стратегик аҳамиятга эга хомашё соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
миграция ва ҳаракатланиш эркинлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, маданий меросни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида;
Иқлим жамғармаси ва Италия қишлоқ хўжалиги конфедерацияси билан ҳамкорлик, "Sogesid" ва "Ansaldo" компаниялари билан "яшил" ривожланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
Тушиа, Пиза ва Турин университетлари билан шериклик тўғрисидаги икки томонлама битимларни алмашиш маросими ҳам ўтказилди.
Шунингдек, расмий ташриф доирасида Италия Миллий тадқиқотлар маркази, "SIMEST" ва "Danieli" компаниялари, Перужа университети ҳамда бошқа ташкилотлар билан қатор ҳужжатлар имзоланди.