Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлиги глобал иқлим муаммолари шароитида муваффақиятли минтақавий шериклик намунасини кўрсатмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлиги глобал иқлим муаммолари шароитида муваффақиятли минтақавий шериклик намунасини кўрсатмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи арафасида ушбу мамлакатнинг етакчи оммавий ахборот воситаларида икки томонлама муносабатларнинг бугуни ҳолати ва истиқболларига бағишланган туркум мақолалар эълон қилинмоқда, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

Хусусан, "525-газета" янгиликлар порталида Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов билан интервью эълон қилинди.

Унда дипломат Озарбайжон билан эришилган шериклик даражаси ва барча соҳалардаги ҳамкорлик ютуқлари ҳақида батафсил сўзлаб берган.

Интервьюда Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлиги глобал иқлим муаммолари шароитида муваффақиятли минтақавий шериклик намунасини кўрсатаётгани қайд этилган.

"Сўнгги йилларда халқаро конференцияларда, жумладан, МДҲ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ташкилоти доирасида ҳам фаол тажриба алмашилмоқда. Бу ҳамкорлик юқори даражадаги вазирлар учрашувлари, делегациялар алмашинуви ва муҳим халқаро форумларда биргаликда иштирок этиш орқали мустаҳкамланяпти. 2023-2024 йилларда Ўзбекистон ва Озарбайжон вакиллари иқлим бўйича бир қатор муҳим тадбирларда иштирок этишди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (CОР28 ва CОР29) иштирокчилари конференциясининг 28 ва 29-сессияларида иштирок этиш алоҳида аҳамиятга эга бўлди", – деган юртимиз элчиси.

Ўзбекистон расмий вакили, шунингдек, ёшлар ва таълим соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳам ҳамкорликнинг муҳим йўналишига айланганини урғулаган. 2023-2024 йилларда Самарқанд шаҳрида ўтказилган Халқаро экологик оромгоҳда озарбайжонлик ёш экологик фаоллар иштирок этди. Тадбир "Замин" жамғармаси шафелигида вазирликлар ва халқаро ташкилотлар иштирокида маданиятлараро алмашинувни ривожлантириш ва янги авлоднинг экологик онгини шакллантириш мақсадида ўтказилди.

"Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги шериклик муносабатлари нафақат икки давлат, балки бутун минтақа барқарор ривожланишининг муҳим омилига айланаётир, – дейди мамлакатимиз дипломатик миссияси раҳбари. – Иқлим дипломатияси, илмий алмашинув, экологик таълим ва халқаро ҳамкорлик соҳасидаги қўшма қадамлар табиатни муҳофаза қилиш ва келажак авлодлар учун экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган келгуси ҳамкорлик учун мустаҳкам замин яратади".

Озарбайжонда оммабоп бўлган "Turkic World" янгиликлар портали икки томонлама ҳамкорликнинг асосий устувор йўналишлари ва унинг натижаларига бағишланган "Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга таҳлилий ёндашув" сарлавҳали мақолани ўз ўқувчилари эътиборига тақдим этди.

Нашрда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик икки томонлама муносабатларнинг стратегик хусусиятини акс эттирган ҳолда жадал ривожланиб бораётгани таъкидланган. "Икки мамлакат ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини фаол ошириб, ўзаро етказиб бериш турларини, айниқса, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, нефт-кимё ва машинасозлик соҳаларида кенгайтиряпти", – дейилади материалда.

Мақолада ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари бўйича муҳим маълумотлар келтирилган. "Сўнгги 8 йил ичида товар айирбошлаш ҳажми 7,8 баробар ошиб, 2024 йилда 253 миллион долларни ташкил этди. Ўзбекистоннинг Озарбайжонга экспорти 7,5 баробар ортиб, 208 миллион долларни, импорти эса ўтган йили 9 баробарга ошиб, 45 миллион долларни ташкил қилди", – деб ёзган электрон портал.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2024 йил сентябрь ойида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази делегацияси мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ўрганиш мақсадида Озарбайжонга ташриф буюргани хабар қилинган. "Бу тажриба давлат сиёсатини ишлаб чиқиш жараёнига интеграциялашган амалий таҳлилий иш моделига айланди. Ташриф доирасида давлат органлари, махсус иқтисодий зоналар, илмий-тадқиқот институтлари ва тадбиркорлик субъектлари билан 20 дан ортиқ учрашувлар ўтказилди. Ўрганиш давомида 18 та тармоқ бўйича қиёсий таҳлил ўтказилди, жумладан, асосий кўрсаткичлар, давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, инвестиция салоҳияти, товарларнинг қиёсий афзалликлари ва асосий ислоҳотлар ўрганилди", – дея қайд этилган манбада.

Таъкидланишича, 2024 йил ноябрь ойида Озарбайжон делегациясининг Ўзбекистонга жавоб ташрифи ташкил этилди. Ташриф доирасида давлат органлари, махсус иқтисодий зоналар, тадбиркорлик субъектлари ва олий таълим муассасалари вакиллари билан 14 та учрашув ўтказилди. Учрашувлар якунлари бўйича озар делегацияси Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг кейинги йўналишлари бўйича таклифлар рўйхатини тайёрлади.

"Икки ташрифдан сўнг билдирилган таклифлар келгуси 5 йилга мўлжалланган мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик бўйича "Йўл харитаси" лойиҳасига киритиш учун кўриб чиқилмоқда. Шундай қилиб, таҳлилий доираларнинг ўзаро ташрифларининг синовдан ўтган модели аллақачон амалий таҳлилни институционаллаштириш ҳамда саноат ва рақамли ривожланишни жадаллаштириш намунасига айланиб бормоқда", – дея урғуланган "Turkic World" мақоласида.

Мазкур давлатнинг етакчи босма нашрларидан бири – "Yeni Safak" газетасида чоп этилган мақолада Ўзбекистон ва Озарбайжон юқори қўшимча қийматга эга бўлган ва иқтисодиётлар учун сезиларли даражада фойда берувчи ишлаб чиқариш тармоқларида истиқболли лойиҳаларни излаш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратаётни маълум қилинган.

"Бу йўналишда Ўзбекистонда ривожланган тўқимачилик ва тикувчилик тармоғи туфайли катта талабга эга бўлган янги углеводород маҳсулотлари, масалан, синтетик газламалар, шунингдек, кенг қўлланилиши мумкин бўлган углерод толасини қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истиқболли кўринади", – деб таъкидланган материалда.

Шунингдек, мақолада агросаноат, транспорт, савдо, туризм, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари батафсил таҳлил қилинган.

Мақола "Ўзбекистон ва Озарбайжон тажрибаси, илмий-тадқиқот фаолияти ва тадбиркорлик амалиётининг яқин интеграцияси нафақат ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги йўналишларини белгилаш, балки уларни давлат даражасида муваффақиятли амалга ошириш имконини беради", – деган сўзлар билан якунланган.