Ўзбекистон ва Покистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти бўлажак олий ва юқори даражадаги учрашувларга тайёргарлик масалаларига бағишланди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Покистон Ислом Республикаси Сенатори, Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар жаноблари билан самарали телефон мулоқоти ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм-каналида. - Суҳбатимиз бўлажак олий ва юқори даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш, уларнинг мазмунли кун тартиби ва кутилаётган натижаларга бағишланди. Стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва яқин келажакда амалий ҳамкорликни кенгайтириш устувор вазифамиз эканлигини таъкидладик.
Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлардаги ижобий ўзгаришларни эътироф этиб, мулоқотимиз замирида ўзаро ишонч ва умумий англашувнинг мустаҳкам асосини қайд этдик”.