Ўзбекистон ва Покистон ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Покистон Сенати аъзоси, Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Покистон Республикаси Сенатори, Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исъҳоқ Дар жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм каналида. – Ташқи ишлар вазирликлари Раҳбарларимиз ўртасида эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш йўлида яқин ҳамкорликни давом эттиришини таъкидладик.
Икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро савдони фаоллаштириш ва минтақавий боғлиқликни ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўли лойиҳасини муҳокама қилдик.