Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ЎЗБЕКИСТОН ВА РОССИЯ ПРЕЗИДЕНТЛАРИНИНГ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ МУЛОҚОТИ ТЎҒРИСИДА

2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili 2017 - Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 27 yilligi Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi O‘zbekiston Xalqaro Paxta Yarmarkasi Sayyohlik Sayyohlik Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi Xalqaro sanoat yarmarkasi va Kooperatsiya birjasi 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
hamma resurslarni ko'rsatish
ЎЗБЕКИСТОН ВА РОССИЯ ПРЕЗИДЕНТЛАРИНИНГ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ МУЛОҚОТИ ТЎҒРИСИДА

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.

Давлатимиз раҳбари Владимир Путинни 18 март куни бўлиб ўтган Россия Федерацияси Президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан табриклади.

Сайлов натижалари Владимир Путин раҳбарлигида жамиятни бирлаштириш, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, иқтисодиёт, инфратузилма ва давлат бошқарувини модернизация қилиш, давлат суверенитетини қатъий ҳимоя қилиш ва мамлакатнинг жаҳонда муҳим ўрин тутган давлат сифатидаги ролини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ҳар томонлама ўйланган сиёсатга Россия халқи томонидан улкан ишонч билдирилаётгани ва ниҳоятда кенг қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор намойиш этгани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.

2017 йилнинг апрель ойида Россияга амалга оширилган олий даражадаги ташриф, шунингдек, томонларнинг мунтазам мулоқоти икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилиб, уни сифат жиҳатидан янги, амалий мазмун билан бойитгани таъкидланди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва кўплаб бошқа соҳаларда аниқ натижаларга эришилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Икки мамлакат ишбилармон доиралари ва ҳудудлари ўртасидаги ҳамколик фаоллашди.

Сайёҳлик ва маданият соҳасидаги алмашинувлар кенгаймоқда, таълим ва соғлиқни сақлаш бўйича қўшма дастурлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари икки томонлама шерикликни янада кенгайтириш масалалари, шунингдек минтақавий ва халқаро сиёсатнинг қатор долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Суҳбат якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишни таклиф этди.

Россия Президенти самимий қутлов ва тилаклар учун чуқур миннатдорлик билдириб, мамлакатимизга ташриф билан келиш таклифини мамнуният билан қабул қилди.

ЎзА