Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот чоғида бўлажак кўп томонлама тадбирларга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбатимиз давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда келажакдаги истиқболлари, шунингдек, бўлиб ўтадиган кўп томонлама тадбирларга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдик.
Савдо, инвестиция, маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратдик".