Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жаноблари билан самарали телефон мулоқоти ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Унда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, Давлатларимиз Раҳбарлари томонидан эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдик.
Шунингдек, яқинлашиб келаётган икки томонлама тадбирлар ҳамда минтақамизда ишонч ва ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган халқаро ва минтақавий майдонлардаги қўшма саъй-ҳаракатларни ҳам кўриб чиқдик".