Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистон ва Туркия инвестициялар ва савдо-иктисодий сохаларда хукуматлараро келишувларни амалга оширишни давом эттиради

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистон ва Туркия инвестициялар ва савдо-иктисодий сохаларда хукуматлараро келишувларни амалга оширишни давом эттиради

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков телеконференц алоқа орқали Туркия Республикаси Вице-президенти Ф.Октай билан ўзаро келишувларнинг амалга оширилиши, икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек пандемиянинг икки мамлакат иқтисодиётига таъсирини бартараф этиш бўйича қўшма ташаббуслар истиқболлари юзасидан долзарб масалаларни муҳокама қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири ИТСВ матбуот хизматига таяниб.

Суҳбат давомида томонлар олий даражадаги ташриф доирасида эришилган келишувларни амалга оширишдаги кўрилаётган чораларга тўхталиб ўтдилар. Ўзбекистонда қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича алоҳида ҳукумат қарори қабул қилинганлиги ҳамда ташриф доирасида келишилган тадбирлар ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Туркия ҳукумати томонидан “Йўл харитаси” тасдиқланганлиги бунга далолатдир.

Амалга оширилиши бошлаб юборилган инвестицион ташаббусларни илгари суриш бўйича ўзаро фаол ҳамкорлик давом эттирилади. Шу нуқтаи назардан, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият барқарорлашиши билан келишилган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида турк компаниялари раҳбарлари ва соҳа мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар келишиб олинди – ушбу йўналишда Преференциал савдо тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш бўйича ишлар янада фаоллаштирилади. Икки томонлама музокаралар онлайн-сессиялар шаклида ўтказилади, эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг масалаларни батафсил муҳокама қилиш ҳамда яқин орада Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги йиллик товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мақсадида идоралараро ўзаро ҳамкорлик аниқ механизмларини ишлаб чиқиш учун икки мамлакат ташқи савдо идоралари раҳбарлари даражасида ишчи ташрифлар ташкил этилади.

Музокара давомида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди, турк томони ўз ҳудуди орқали ўзбек маҳсулотларининг узлуксиз ва тўсиқсиз транзити учун энг қулай шароитларни яратиш имкониятларини кўриб чиқишини билдирди. Шу мақсадда Туркия чегарасида ўзбек товарларининг тўпланиши ва кечикишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун икки давлат транспорт вазирлари даражасида мунтазам маслаҳатлашувлар механизми ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Турк томони ушбу ташаббусни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди ва бу борада зарур техник ва маслаҳат ёрдами кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Яқин орада икки давлат соҳа мутахассисларининг ўзаро ҳамкорлиги онлайн тизимда бошланади.

Музокара натижасида томонлар мунтазам равишда алоқаларни қўллаб-қувватлаш учун видео ва телеконференциялар ўтказишга, эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилишга, шунингдек, ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқишга келишиб олди.

dunyo.info