Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқотда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари - Бахтиёр Саидов ва Ҳоқон Фидан ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Суҳбатимиз икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олди, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм-каналида. - Бўлажак тадбирларга тайёргарлик, стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, минтақавий ва глобал мавзуларни муҳокама қилдик.
Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари мамлакатларимиз ўртасида эришилган барча келишувларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш учун яқиндан ҳамкорликни давом эттиради”.