Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари телефон орқали мулоқот чоғида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан жаноблари билан телефон орқали самарали мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бизнинг кун тартибимиз икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доирасини қамраб олди. Бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш, Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклигини мустаҳкамлаш йўллари, шунингдек, минтақавий ва глобал мавзуларни муҳокама қилдик.
Ўзбекистон ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари мамлакатларимиз ўртасида эришилган барча келишувларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттиради".