Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари стратегик шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу давлат ташрифи сўнгги йилларда намунали тус олган Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиши таъкидланди.
Барча соҳаларда эришилаётган ижобий суръат ва фаол алоқалар мамнуният билан қайд этилди. Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишлари, шунингдек, маданий тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Ташриф арафасида Урганч ҳамда Тошкентда ўтказилган Туркманистон маданияти кунлари ва фильмлари намойишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Ўтган йили товар айирбошлаш 1 миллиард доллардан ошди. Юк ташиш ҳажми ортиб бормоқда, жумладан, Туркманбоши портидан фойдаланиш фаоллашган.
Музокараларда ўзаро савдони кўпайтириш ва саноат, энергетика, транспорт, машинасозлик, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида самарали кооперацияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳудудлараро алмашинувларни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Хива шаҳрида учинчи Ҳудудлар форумини ўтказишга келишиб олинди.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.